11 сентября 2013, 09:09

Алишер Навоий ғазаллари поляк тилига ўгирилди



Польшалик мутахассис Я.Кжижовский томонидан Алишер Навоийнинг ғазаллар тўплами биринчи маротаба поляк тилига таржима қилиниб, китоб шаклида чоп этилди.

Ушбу китоб Я.Кжижовский томонидан Полша давлат кутубхоналарига тарқатилган. Нашрнинг бир нусхаси муаллифнинг илтимосига биноан Ўзбекистон Миллий кутубхонасига фойдаланиш учун тақдим этилди.

Я.Кжижовский Лодз шаҳридаги Тиббиёт академиясини ва Варшава университетининг фалсафа факултетини тамомлаган. У 1964 йилда Берлин шаҳрининг Гумболдт университетида фан доктори унвонини, 1986 йилда дидактик фаолияти учун «Олтин хоч» мукофоти билан тақдирланган. Полшанинг «Ер ҳақидаги фан» жамияти аъзоси ва машҳур миллий саёҳатчидир.

Я.Кжижовский Шарқнинг Б.Луқнави, Ф.Хошми ва У.Хайём каби машҳур шоирлари асарларини таржима қилиш билан машғул бўлиб, айни пайтда у Бобур асарлари устида ҳам ишламоқда.











 

O autorze Dyplomy Wydarzenia Artykuły Kontakt
Aforyzmy Moje Youtube Tajwan Recenzje
Poezja Książki Bajki Książki medyczne

 


Strona główna

Licznik: