19.09.2013 10:07


Новости

Алишер Навоий жаҳон шоири



Алишер Навоий жаҳон шоири

Буюк бобомизнинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Унинг жаҳон намуналари яқинда поляк тилида ҳам нашр этилди.

Бу таризхий ҳақиқат эканини ҳаётнинг ўзи қайта-қайта исботламоқда. Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллик байрами арафасида Польшада Алишер Навоийнинг шеърлар тўплами поляк тилида чоп этилди. Мазкур китобнинг биринчи нусхаси таржимон Я.Кжижовский илтимосига кўра, Алишер Наворий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига юборилди.

Алишер Навоий ҳазратлари ижоди намуналари жамланган ушбу китоб Польша давлат кутубхонасининг каталогига ҳам киритилди. Таниқли таржимон Я.Кжижовский Польша тиббиёт академияси ва Варшава университетининг фалсафа факультетини бтирган. Берлиндаги Гумбольдт университетида докторлик илмий даражасини олган. Айни пайтда у Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини поляк тилига ўгириш устида иш олиб бормоқда.

Темур АЪЗАМ, “Ўзбекистон овози”, 19.09.2013 й.






 

O autorze Dyplomy Wydarzenia Artykuły Kontakt
Aforyzmy Moje Youtube Tajwan Recenzje
Poezja Książki Bajki Książki medyczne

 


Strona główna

Licznik: